Translation is not possible.

Бундан ҳам гўзал хушхабар борми?

Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан тахминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар:

Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан тахминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди.

Отам баланд овоз билан мени чақириб: «Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган хушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!» - дедилар.

У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у падарим далолат қилаётган хушхабар ҳақида сўрадим.

Отам айтдики: "Бу кеча тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан..

У зот менга: Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар».

Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди.

«Бу менинг отамдир»

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group