Translation is not possible.

Борди-ю, тоғ чўққисига чиқишингизга бир баҳя қолган бўлса ҳам, ғурурланиб кетманг, акс ҳолда ғурур савобларингизни йўққа чиқариб юборади! Қияликларда турган кишиларни аҳмоқ деб ўйламанг.

Зеро, Аллоҳ таоло “Луқмон” сурасининг 18-оятида: “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин. Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас.”, дея тавозуъли бўлишга буюради.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ:

“Тавозуъ – дуч келган мусулмон кишини у мендан кўра яхшироқ деб ўйлашингиздир”, деган.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group