Translation is not possible.

Сиси ўз ёрдамчиларининг биридан сўради:

- «Мен зўрманми ёки Носирми?»

Ёрдамчиси:

- «Албатта сиз зўрсиз. Чунки, Носир Исроилдан қўрқарди. Сиз эса қўрқмайсиз».

Жавобдан хурсанд бўлган Сиси яна сўради:

- «Мен зўрманми ёки Анвар Садатми?»

Ёрдамчиси:

- «Сиз зўрсиз. Анвар Садат "Ихвонул муслимийн"дан қўрқарди, сиз эса қўрқмайсиз»

Сиси бу жавобдан янаям ғурурланиб, энди бироз жиддий саволга ўтди:

- Айтчи, Умар (розияллоҳу анҳу) зўрми, менми?

Ёрдамчиси: «Албатта, сиз зўрсиз. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқарди. Сиз Ундан ҳам қўрқмайсиз».

©

Send as a message
Share on my page
Share in the group