Translation is not possible.

Ассаламу алайкум, жигарим.

Мен бугун жумада совук котиб сени эсладим, сени хис килдим, сени кисман тушундим. Совук котиб сенга хат ёзишга карор килдим.

Аллохни рахмати ва баракаси сенга булсин, жигарим, жигарбандим. Биздай жохил, калби каттик, ноинсоф биродарларингни кечир, агар биродар булишга арзисак.

Жигарим, мен охирги мартта качон каттик оч колиб, холсизланганимни эслай олмайдиган даражада тукман, сизлар эса, менимча, качон охирги мартта туйиб овкатланганингизни эслай олмасангиз керак.

Жигарим, кеча дустинг билан мактабга отланиб олганингни курдим. Жигарим, Аллох хакки, оёк кийиминг йук экан, берворардим имконим булса 100та оёк кийим. Мен канчадан канча сал эскирганларини ахлатга ташаворганман ахир. Кулларингдаги китоб урнига мен планшет кутариб юраман. Сени эгнингдаги эски кийимлар, идраб колган сумкалар юзингдаги табассумни туса олмаяпти. Накадар орамизда катта фарк булмаса...

Укам, углим, жигарим, сени холатинг кузим олдида, хаёлимдан кетмайди. Роббим насиб айласа сизлар ва сизлардай жабр курган мусулмонларга ёрдам бера оладиган фарзандлар тарбиялаймиз. Узимиздай куркок, жохил, дуодан нарига ута олмайдиганларини эмас.

Качондир Аллохни изни билан куришсак ва мен юзинга карай олмасам, мени кечир, илтимос. Кечирим сурашга хам лойик эмасман аслида лекин умидвордан. Ёзаяпманку лекин томогимга алам тикилаяпти, бошка ёза олмаяпман.

Жигарим, мен хаккингизга дуодаман, доим дуодаман, хеч булмаса шу мени куткариб колар киёматта...

Аллохни панохига топширдим сизларни...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group