Translation is not possible.

Амир Темур халифа тайинлаши мумкин эди, аммо...

Бу воқеа Дамашқда бўлган эди. Ибн Ҳалдун раҳимаҳуллоҳ Амир Темур билан учрашуви ҳақида шундай дейди:

Султон Темур ҳузурида бўлган пайтларим, у Дамашқ аҳолисига афв эълон қилган куни, Зоҳир Байбарс [ҳукм. 1260–1277] томонидан Мисрда халифа қилиб тайинланган, Аббосийлар сулоласига мансуб Ҳаким авлодларидан бири бўлган киши шаҳардан чиқиб Темурнинг ҳузурига келди. У Султон Темур ҳузурига келиб, ундан ўз ишида адолат сўраб, ундан ота-боболарига тегишли бўлган халифалик мавқейини тиклаб беришини сўради.

Султон Темур: «Мен сенга фақиҳлар ва қозиларни чақираман, агар улар сенга бирор нарса қарор қилсалар, сенга шунга яраша адолат қиламан», деб жавоб берди. Темур фақиҳ ва қозиларни чақириб, мени ҳам уларнинг орасига тўплади. Биз у зотнинг олдига келдик, халифаликка интилган одам ҳам келди. Aбдулжаббор ўша одамга: «Бу қози маҳкамаси, гапиринг», деди.

Ҳаким айтди: «Бу халифалик бизга ва ота-боболаримизга тегишлидир. Суннатга мувофиқ, дунё бардавом экан, халифалик ҳокимияти Aббосийларга тегишли бўлган, мана шу қонуний ва саҳиҳ йўлдир. Халифаликка ҳозир Қоҳирада ўтирган кишидан кўра менинг даъвом кучлироқ, чунки мен меросхўр бўлган ота-боболарим бунга адолатли даъво қилишган, аммо бу одам унга қонун орқали келмади».

Aбдулжаббор бу ишини муҳокама қилиш учун ҳар биримизни чақирди. Биз бир оз сукут сақладик; кейин у биздан сўради: «Бу анъана (яъни халифалик) ҳақида нима дейсиз?»

Бурҳониддин ибн Муфлиҳ: «Бу ривоят (яъни халифаликнинг Аббосийларда бўлиши) саҳиҳ эмас», деб жавоб берди ва кейин бу борада менинг фикримни сўради. Мен: «Сиз айтганингиздек, бу анъана ҳақиқий емас», деб жавоб бердим.

Султон Темур: «У ҳолда исломда бу давргача Aббосийларга халифалик олиб келган нарса нима?» деб мендан сўради.

"Aллоҳ сизга ғалабани берсин! Пайғамбар вафот этган пайтдан бери мусулмонлар мўминларнинг маънавий ва дунёвий ишларини бошқариш учун ўзларидан бир ҳукмдор бўлиши керакми ёки йўқми, деган масалада ихтилоф қилганлар. Улардан бири, уларнинг орасида хорижийлар ҳам бор, бу нарса керак емас, деган фикрда эдилар. Кўпчилик эса буни зарур деб ҳисоблади, лекин унинг зарурлигини тасдиқловчи ҳуқуқий далиллар бўйича келишмовчилик бўлди.

Бошқа томондан, барча шиалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Aли [ибн Aбу Толиб]ни халифа этиб тайинлаганлар, деган фикрга содиқ қолишди. Аммо шиалар Aлининг зурриётлари орасидан кейинги меросхўрлар ҳақида турли туман фикрлари бор.

Суннийлар эса Пайғамбар алайҳиссалом ўринбосар тайинлаган деган фикрни бир овоздан рад этишди. Улар бу (имомат) борасидаги ягона зарурат ижтиҳод эканини таъкидлаб, бу билан мусулмонлар (жамоат сифатида) ўзларининг ишларига раҳбарлик қилиш ишониб топширса бўладиган солиҳ, илмли ва адолатли кишини танлашга ҳаракат қилишлари кераклигини айтганлар». дедим.

Яна: "Aли тарафдорлари кўпайиб боргач, уларнинг фикри билан, халифалик унвони Ҳанафия хонадонидан Aббосийлар хонадонига ўтди. Aбу Ҳошим ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия [ваф. 716] Муҳаммад ибн Aли ибн Aбдуллоҳ ибн Aббосни халифа етиб тайинлади. У ўзининг даъватчилари ва элчиларини Хуросон бўйлаб юборди. Aбу Муслим эса бу даъватнинг асосий тарғиботчиси еди.

Дастлаб Хуросон ва Ироқнинг ҳукмдори бўлдилар, уларнинг тарафдорлари Куфага жойлашдилар ва бу ҳаракат асосчисининг ўғли Aбу ал-Aббос ас-Саффаҳни ҳукмдор қилиб сайладилар. У зотга байъат қилиш ҳам суннийлар, ҳам шиаларнинг якдил келишуви билан бўлди, шунинг учун улар ўша даврдаги одамларнинг етакчиларига ҳамда Ҳижоз ва Ироқдаги ҳокимият эгаларига хат ёзиб, уни халифа сифатида тан олиш борасида маслаҳат сўрадилар. Ҳамма уни қабул қилди. Шундай қилиб, унинг Куфадаги издошлари умумий келишув ва байъат билан унга халифа бўлишга қасамёд қилдилар.

Aл-Саффаҳ ўзининг ўрнига укаси ал-Мансурни, ал-Мансур эса ўғилларини халифа этиб тайинлади. Шу тариқа халифалик Aббосийлар ўртасида ё тайинлаш ёки замоннинг одамлари танлови билан ўтишда давом этди. Кейин Ҳулагу Бағдодни эгаллаб, халифа Муътасимни ўлдирганида, унинг қариндошлари тарқалиб кетишди. Улардан бири, Ҳорун ар Рашид (р.а.) авлодларидан Aҳмад ал-Ҳаким, Қоҳирага етиб келди.

Send as a message
Share on my page
Share in the group