1881 йил 1-12 январда генерал М.Д.Скобелев Кўктепа қалъасида қирғин уруши олиб борди. 12 январ куни сўнгги мудофаатчилар тиғдан ўтказилди. Ярадорлар ҳам найзага тортилди. Қирғин охирида фақат 5 минг хотин-қиз омон қолдирилиб, улар ғолиб аскарлар ихтиёрига берилди. Номуси оёқ ости қилинган бу бечора аёллардан рус аскарларининг нафслари қонгач, Эрон феодалларига қул қилиб сотиб юборилди. Кўктепадаги қирғинбарот урушини рус генераллари мақтаниб, «Иккинчи Бородино» жанги деб атайдилар.
Муҳаммад Юсуф Баёний, тарихчи, шоир. Мажид Ҳасанийнинг “Юрт бўйнидаги қилич ёки истило” китобидан