Translation is not possible.

Hozir siz oʻqiydigan parça Uzavtomotors nomli monopoliyaning juda qadimiy varianti😶😒

Биз тижоратни бошлаган вақтда бир катта фирибгар ҳақида эшитдик. У

одамлардан қарз олар, муддати келганида бошқадан қарз олиб ёпар, иш касодга

учраганини айтиб, тўловни йиллар ортга сурарди. Баъзи пулдорлар билан

музораба қилар ва шерикликни бузиб, сувдан қуруқ чиқарди (Музораба

шериклик қилишдир. Бунда бир томон пул иккинчи томон меҳнатини тикади. Иш

касод бўлса, пул берган пулига, меҳнат қилган одам меҳнатига куяди). У бошқа

шаҳарлардаги бойларнинг қизига уйланиш учун совчи қўяр ва тўйгача бойдан

пул олиб, еб кетарди. Аксар бузғунчилигини Куфада эмас бошқа шаҳарларда

қиларди.

Ўша пайтларда туя айниқса, қизил туя ҳақиқий обрў эди. У мана шундан

ҳам устамонлик билан фойдаланган. Қизил туя савдоси султонлик тасарруфидаги

иш эди. У одамларга арзонроқ нархларда қизил туя олиб бермоқчи бўлган.

Султоннинг амалдорлари билан келишиб, ишни бошлаган. Улар фирибгарлик

йўлида бирлашган ва натижада туя сотиш яккаҳокимликка айланган. У

одамлардан пул йиғиб олиб, аввал бошда туяларни етказиб берган, аммо оҳирида

туя танқислигини, амалдорлар пора бермаса сотмаслигини айта бошлаган ва

одамлардан туя нархидан зиёдроқ пул олган. Амалдорларга ҳам бир қисмини

доимий етказиб турган. Султон уларнинг ишини билиб қолгач, туя сотувини

эркинлаштиришга буйруқ берди ва бошқа туясотарларни ҳам мамлакатга жалб

қилди. Аммо фирибгар ва Худобехабар амалдорлар дастидан туя нархи ўша

кўтарилгани билан қайтиб тушмади. Одамлар ижарага туя олиб минадиган, айни

туя керак бўлганида ижарачилар ҳам нархни кўпроқ сўрайдиган бўлиб қолди.

Вазият шундай келдики, энди амалдорлардан таниши борлар кўплаб туяларни

навбатсиз сотиб оладиган ва икки баравар нархида халққа пуллайдиган бўлди...

© "Savdogarlar ustozi" asari

Send as a message
Share on my page
Share in the group