Translation is not possible.

#freepalestine #тарих #ноқулай_фактлар #кидалово #сионизм #манипуляция #алдов #ёлғон #тарихни_сохталаштириш

"Кўп ўқиган", "тарихни яхши биладиган" "мутахассис"ларга, Фаластин тарихидаги, ноқулай фактларниям айтиб кетайлик.

Британлар, яширинча Сайкс-Пико шартномасини тузиб, арабларга Мак-Магон орқали берган ваъдасини бузди, бир кидать қилди.

Бальфур декларациясининг қоралама вариантида "Jewish state" дейилган эди. Арабларни лақиллатиш учун атай "national home" деб сўз ўйин қилиб, икки кидать қилишди.

Саудларни яширинча дастаклаш орқали, ваъдани эслатган Макка шарифини Ҳарамайндан қувиб чиқаришди, уч кидать қилишди.

Сионистлар ва Британлар , Фаластинда атайлаб араблар хеч қанақасига рақобат қилолмайдиган муҳитни шакллантиришди. Хусусан, арабларга ўз маъмурий идораларини шакллантиришга рухсат беришмади. Яхудийларга эса яшил чироқ бериб, тўрт кидать қилишди.

Араблар 14 йил давомида қайта қайта "демократик сайловлар ўтказайлик", дейишди рухсат беришмади, беш кидать қилишди.

Черчиль хам, Қуддус яхудий губернатори хам, Хаим Вейнцман хам, "хеч қанақа яхудий давлати хақида гап бўлиши мумкин эмас, тинчланинглар", деб ўн йиллаб арабларни алдаб, аслида зимдан "давлат ичида давлат" тузиб келишди, олти кидать қилишди.

Мандатнинг асосий мохияти бўлган, "until they can stand alone" , тамойили, арабларга нисбатан бажарилмади. Атайлаб заиф қолдириб, етти кидать қилишди.

1947 йили, АҚШ хукумати, яхудий лоббиси орқали, БМТдаги кўплаб заиф давлатларга (хусусан Лотин Америкаси давлатларига) тахдид, босим, молиявий шантаж қилиб , Фаластинни иккига ажратиш вариантига мажбурлаб овоз бердиришди , саккиз кидать қилишди.

Ўшандан кейин, 1948 йили нолегитим "Исроил" давлати ташкил топгунгача бўлган даврда, аксарият араблар тинч йўл билан курашиш, яъни иш ташлаш ва намойишларни танлашди. Яҳудийлар эса истисносиз, очиқ террор ва аҳоли пунктларни портлатишни танлашди. Британлар террор кўламига қарши курашишга кучи етмади. Овоз беришда жонбозлик кўрсатган "замонавий цивилизацион" давлатлар эса, яхудий террор гурухларини гўёки кўрмаганга олиб, ҳеч қандай ёрдамсиз қолдириб, яна арабларни кидать қилишди.

(ҳозирги иккиюзламачилик ва тимсоҳ кўзёшлари, кечагина пайдо бўлган эмас!!)

Воқеъликнинг оёгини осмондан қилиб кўрсатиш учун "Исроил" эринмасдан 1001 та тизимли ёлғон тўқиб, ОАВ, энциклопедия ва китобларга жойлаб ташлади. Уни ўқиганлар эса, ўзларини "ўқимишли", "тарихдан пухта хабардор" санаб, сохта пропагандани тўтиқушдек қайтариб юришибди.

п.с. "Фаластиннинг нацист муфтийси", нарративи хам, арабларни немис фашистларга тенглаштириш учун атай урғу берилади, сақич қилиб чайналаверади. Уни Британия расмийлари, махаллий ахолининг сайловисиз тайинлаганиям, аҳолининг 99%и, унинг радикал даъватларига амал қилмагани хам айтилмайди.

Сионистларнинг Гитлер билан ҳамкорлик қилиб, медаль олгани ҳақида гап кетсаку, "толқон стратегияси" ишга тушади.

© Bobur Niyozov

@MubashshirAhmad

Send as a message
Share on my page
Share in the group