Савол:
Йигит уйланадиган қизига кўриши қандай бўлади.
Жавоб:
Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ.
Мўғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинишича, у бир аёлни қўлини сўраб боради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга қарагин, зеро, унга қарашинг ўзаро аҳил ва иттифоқ бўлишларинг учун яхшироқдир”, – дейдилар [Саҳиҳ. Аҳмад (4/246), Термизий (1087), Насоий (6/69) ва Ибн Можа (1866) ривоят қилишган]. Шунга биноан, эр-хотин ўртасидаги алоқа давомли бўлиши ва турмушлари тинч-тотув кечиши учун уйланишдан олдин қизни кўриш ва унга қараш мустаҳаб.
Аксар уламоларнинг фикрича, йигит уйланмоқчи бўлган қизининг фақат юзи ва икки кафтига қараши жоиз. Уламоларнинг рожиҳ фикрларига кўра, йигит уйланмоқчи бўлган қизига қараши учун унинг ўзидан ёки валийсидан рухсат олиши шарт эмас.
Йигит қиз билан гаплашиши жоиз, бироқ қизнинг бирон маҳрами бўлиши керак. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирон эркак аёлнинг маҳрамисиз у билан зинҳор холи қолмасин”, деганлар [Бухорий (5223) ва Муслим (1341) ривоят қилишган], валлоҳу аълам.