Қайсидир ижтимоий тармоқдан исломий канал очдим дегани----даъват қилишни бошладим дегани. Даъватда ҳақ йўлга даъват қилинади. Ботилга эмас. Буни билмаслик "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни билмасликдир. Бу калимага иймон келтирмасликдир. Агар қайси йўл билан бўлса ҳам даъват қилаверамиз дейдиган бўлсангиз, мушриклардан, яъни хоссатан Макка мушрикларидан фарқингиз йўқ экан. Мусулмоннинг ҳар-бир хайрли қилган иши ибодатдир. Одамларга ўзи билганларини ўргатиши ҳам, ҳаққа чақириши ҳам ибодатдир. Аммо шуни билингки; "ибодат қайси йўл билан қилинса-да маъқулдир, муҳими ибодат қилинса бўлди" дейишлик эса "Ла илаҳа иллаллоҳ"га куфр келтиришдир.
Инсон қалби ўта нозикдир. Эҳтиёт қилинмаса, майл қилган тарафига рағбат кўрсатиши мумкин. Канал очдим дегани, каналга топганимни "тиқиштиравераман" дегани эмас. Сиз одамларни даъват қилаяпсиз. Ҳақ бўлса, ажр оласиз. Аммо куфр, ботил, бидъат даъватларингиз учун то қиёматгача, шу ишни қилганлар қадар сизга ҳам гуноҳи ёзилиб бораверади. Ўлганингиздан кейин ҳам. То қиёматгача.
Одамларингизни йўқотиб қўймаслик учун ҳар куни нимадир қўйишга мажбур эмассиз. Сизнинг каналга қўйиб бораётганларингизни ўқиб, ичидан пучини пучга, сарасини сарага ажратиб оладиган "илм аҳли" кишилар каналингизда бор деб ўйлаймизми? Сизнинг қуйганларингизни оддий илм талабидаги кишилар, ҳақ йўл талабидагилар ва асосан авом кишилар ўқиб, бирор маълумотга эга бўлишни истайдилар. Сиз буларга ҳақ йўлни кўрсатиш ўрнига, ичида ҳақ ва ботил аралашиб кетганидан ўзингиз ҳам қайси бири ҳақлигини топа олмаётган ҳолга келиб қолган канални тақдим қилаяпсиз.
Ақлимга келган гапларни айтиб кетдим. Ками бўлса, ўзингиз тўлдириб оларсиз.