UMMA TOKEN INVESTOR

Tolibjon Qazaqov Сhanged his profile picture
9 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

• 1893 йили Турк ҳарбий ўқув юртида талаба эдим.

• Ўқишни битиргач ватан ҳимояси жангларида қатнашдим.

• Фаластин ҳимояси жангидан қайтар эканмиз йўлда Франция аскарларига рўбарў келдик.

• Улар орасида бир юзбоши кўзимга иссиқ кўринди, у ҳам мендан кўзини узмасди.

• Секин-аста олдимга келди:

- Мени танимадингми, Умар?!-, деди.

- Йўқ!-, дедим.

- Мен сен билан Турк ҳарбий ўқув юртида бирга ўқиганман!-, деди.

• Ҳайрон бўлдим.

• Уни танидим.

• У қадар қобилияти бўлмасада, ватанимиз, халқимиз ҳақида ёмон гапларни гапириб юришини эсладим.

• Лекин Франция аскарлари орасида юзбоши бўлиб хизмат қилаётганинига ҳеч тушуна олмадим ва ўзидан сўрадим.

• Воқеани шундай тушунтирди.

- Мен қачон урушда турклар ғалаба қилса қувона олмасдим, мағлуб бўлса ичимдан севинардим ва бундай эканимнинг сирини тополмасдим. Бир куни онамдан сўрадим. Онам шундай деди:

- Мен касалхонада ҳамшира бўлиб ишлаб юрганимда бир француз доктор бор эди, шу билан «дон олишиб» юрдим. Натижада сенга ҳомила бўлиб қолдим. Сен ўша французнинг ўғлисан!

- Онамнинг бу гапи мени саросимага солиб қўйди. Ўша касалхонага бориб, мен туғулган йиллар орасида француз доктор ишлаганини суриштириб, топдим ва манзилини олдим. Сўнгра Францияга бориб ҳақиқий отамни топдим. Унга онам айтган гапларни айтдим. У онам ҳақида эшитиб, уни ростдан севганини айтди ва мени тан олиб, ўзининг фамилиясига олди, ҳамда Француз ҳарбий ўқув юртида ўқишимни давом эттиришимга имкон берди. Кўриб турганингдек мана, француз аскарлари ичида юзбоши рутбасида хизматдаман-, деди.

• Бу юзбоши ҳароми эди!

• Ҳикояни эшитиб, мендан совуқ тер чиқиб кетди.

• Шундан сўнг ўз ватани ва халқини қоралаб юрганларни кўрсам булар ҳам ҳароми бўлса керак, деган хаёл ақлимга келаверади!

1915 йил

©️ Умар Сайфиддин, ёзувчи, ҳарбий

Аброр Мухтор Алий сахифасидан олинди

Send as a message
Share on my page
Share in the group