Аллоҳ таоло бизга шариатни жорий қилар экан, унга бўйсуниш мажбурий эканини ҳам маълум қилди. Ўзини мўмин-мусулмонман деган киши Аллоҳ таолонинг ҳукмларини қабул қилмаслиги мумкин эмас. Зеро, ислом сўзининг асл маъноси таслим бўлиш демакдир. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: “Агар Аллоҳ ва Расули бир ишни ҳукм қилса, ҳеч бир мўмин ёки мўмина (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб), ўз хоҳиш ва истакларини танлаши мумкин эмас. Ким Аллоҳ ва Расулига осий бўлса у қаттиқ адашибди” (Аҳзоб: 36). Бошқа бир оятда Парвардигоримиз шундай дейди: “Йўқ, Раббингизга қасамки, улар ўз ўрталаридаги келишмовчиликларда сизни ҳакам қилиб, сўнг сизнинг ҳукмингиздан қалблари таскин топиб, унга тўлиқ бўйсунмагунларича мўмин бўлмайдилар” (Нисо: 65). Демак, ўзини мўмин-мусулмонман, деб даъво қилган киши Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлмаслиги асло ва асло мумкин эмас.