UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Қалб ва басиратнинг жилоси зикрдир. Зикрни фақат муттақий қуллар ўрнига қўйиб бажара оладилар. Шу сабабдан тақво зикрнинг эшиги, зикр кашфнинг эшиги, кашф эса буюк зафар учун очиладиган эшикнинг ўзидир ...

ҲАЗРАТИ ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ҚИЁМАТЛИ ДЎСТЛАР!

Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.

Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан.

Мен улардан:

- Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз, - деб сўрадим. Улар менга:

- Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна иккита қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман, - деди.

Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:

- Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг иккита қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди, — деб тушунтириш берди.

– Дўстим - жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун - дўст тутинганмиз- деди.

Таксист амаки, яна:

- Шу дўстимнинг иккита қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман, - деди.

Мен кўзимга ёш келди...

- Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамизда бор экан. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.

Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан.Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлартг кўпайсин.

Имонли инсонлар бор булсин!

хайрли кеч дустларим.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ШАЙТОННИНГ КИМЛАРГА КУЧИ ЕТАДИ

Ибн Жавзий «Талбису иблис» китобида қизиқ бир қиссани келтиради:

Аллоҳга шерик қилиб, сиғиниб юрилган бир дарахт бор эди. Бир куни бир киши Аллоҳ учун ғазаб қилиб, шу дарахтни кесиб ташлашга аҳд қилди. У дарахт ёнига келганида шайтон инсон суратида унинг олдида пайдо бўлиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.

«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.

«Сен ўзинг унга сиғинмас экансан-ку, сиғинадиганларнинг сенга нима зарари бор?!», деди шайтон.

«Йўқ, мен уни албатта кесиб ташлайман!», деди ҳалиги одам.

«Мен сенга ундан кўра яхшироқ бир таклиф айтсам, нима дейсан? Сен уни кесмагин, эвазига ҳар куни уйқудан уйғонишингда ёстиғинг олдида икки динор қўйилганини кўрасан».

«Ким бунга кафил бўлади?!»

«Мен кафилман!».

Шундан сўнг ҳалиги одам ортига қайтди. Эрталаб уйқудан турганида ёстиғи олдида икки динор қўйилганини кўрди.

Эртасига эрталаб ваъда қилинган икки динорни ёстиғи олдида топмади. Шунда ғазабланиб, болтасини кўтариб, дарахтни кесиш учун жўнади. Дарахт олдида шайтон унга кечаги суратида йўлиқиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.

«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.

«Бекор айтибсан, бунга ҳаргиз йўл қўймайман!», деди шайтон.

Киши дарахтга болта урмоқчи бўлганида шайтон уни кўтариб, ерга урди, бўғиб, ўлдириб қўяёзди.

Сўнг: «Биласанми, мен кимман? Мен шайтонман. Сен аввалги сафар Аллоҳ учун ғазаб қилиб келгандинг, шу боис сенга кучим етмас эди. Шунинг учун мен сени икки динор билан алдадим. Аммо, бугун ўша маҳрум бўлганинг икки динор учун ғазаб қилиб келдинг, шунинг учун мен сени мағлуб қилдим», деди.

Ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандаси!

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон)учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир» (Наҳл: 99, 100).

Мўминларга шайтон ҳукмрон бўлолмайди.

Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)»

(Ҳижр: 42-оят).

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Саййидинг билан учрашиш ўзингнинг қўлингда экани сенга иззат ва шараф учун кифоя қилади. Таҳорат оласану, учрашишни ният қилиб "Аллоҳу акбар" десанг, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бўласан. Бу учрашувда учрашув жойи, учрашув вақти, учрашувнинг қанча вақт давом этишини сен белгилайсан. Учрашув мавзусини ҳам сен танлайсан. Қачон ўзинг хоҳлаб учрашувни якунламагунингча Роббинг ҳузурида бўлаверасан.

Энди дунёдаги машҳур, юқори мансабли кишилар билан учрашишингни тасаввур қил. Қанча машаққат ва қийинчилик билан учрашасан. Учрашгунингча қанча тўсиқлару, қўриқчиларга рўбарў бўласан. Ундан ташқари учрашув вақтини ҳам, учрашув жойини ҳам сен белгиламайсан. Учрашув мавзуси ва ундан бошқа нарсаларни ҳам сен танлай олмайсан!....

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Севги басир кўзларга нур бахшида қилади. Севги зулматда йўлини тополмаётганларга тўғри йўл кўрсатади. Севги бор жойда абадий тинчлик ва қувонч ҳукм суради. Севги бор жойда ҳаловат, бирдамлик ва ҳақиқий биродарлик бор.

Send as a message
Share on my page
Share in the group