Асрор Назаров Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

АЛВИДО

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо!

Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо!

Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо!

Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо!

Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо!

Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук,

Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук,

Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,

Сан ото маънидаким, бизлар санга фарзанд эдук,

Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён, алвидо!

Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул,

Ҳамди Аллоҳ, бизга бўлдунг хоси мероси Расул,

Келганингга шод этиб, кетгонинга қилдинг малул,

Гар ато азми сафар қилса, қолур йиғлаб ўғул,

Тез кел, бизларни қилгин шоду хандон, алвидо!

Шомдин илгори амр айлар малакларга Ғафур:

«Бир қаранг бандамға, таъом олдида, оби таҳур,

Бийм этиб Мандин, емайким, интизори шом эрур,

Ҳам таъому обин устига тўкунглар пок нур,

Афв қилдим қанча қилган эрса исён», алвидо!

Бир ажаб маҳсан – ҳама маҳлар аро қурбинг азим,

Ким сани эъзоз қилса, Ҳашрда бехавфу бийм,

Ҳурматингдин жаннат ичра бўлди ҳурлар кўҳликим,

Соҳиби ифтор эрур Маҳшарда озоди жаҳим,

Қайси моҳ сан каби соҳиб хайру эҳсон, алвидо?!

Ҳурматингдин ғарқи нур эрди бу жисму жонимиз,

Равшан эрди хатми Қуръонинг билан иймонимиз,

Хаста эрдук, сандин эрди неча кун дармонимиз,

Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, кўп эрур нуқсонимиз,

Журми исёнимни қил – Ҳақ сўрса – пинҳон, алвидо!

Лағв қилиб эрдим, кетиб қилсанг мани ошуфта ҳол,

Гарчи бадман, яхши арз эт сўрса гар Вожиб Таъол,

Умрга йўқ эътимодим то келунча янги сол,

Хизматинг эрди манга айни ризойи Зулжалол,

Эй маҳи фархундайи нури шабистон, алвидо!

Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб,

Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб,

Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси – беҳисоб,

Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб,

Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо!

БОБОРАҲИМ МАШРАБ

(раҳматуллоҳи алайҳ)

«КУЛЛИЁТ»дан.

Нашрга тайёрловчилар:

ЖАМОЛИДДИН ЮСУФИЙ,

МИРЗО КЕНЖАБЕК.

Send as a message
Share on my page
Share in the group