КЎНГИЛ ОЛИШ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя бинт Ҳуяйй розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳузурига кирганларида у йиғлаб ўтирган эди. Набий саллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нега йиғлаяпсан?
Сафийя розияллоҳу анҳо деди:
-Ҳафса мени сен яҳудийнинг қизисан деб масхара қилди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен пайғамбарнинг қизисан, амакинг ҳам пайғамбар, эринг ҳам пайғамбар. У сенга нимаси билан фахр қилади?!
Маҳзунлик пайтида кишилар кўнглини олиш нақадар гўзал!
Кишилар қалби нақадар шодланади бу билан!
Аёллар қалби ниҳоятда нозик бўлади. Бир гап йиғлатса, биттагина гап саодатга кўмади.
Ҳар бир аёлнинг замирида бир гўдак бўлади. Яъни, аёл худди гўдакдек таъсирчан бўлади. Аёлнинг ёши неччида бўлмасин, меҳрга, шафқатли қучоққа, унга ҳамдард бўладиган катта қалбга муҳтож бўлади.
Унинг пешонасига лабингизла муҳр қўйинг. У сиз учун аҳамиятли эканини айтинг. Уни бағрингизга олиб сизга кераклигини, уни хор қилиб қўймаслигингизни айтинг. Унга: \"Мен сен биланман, мен сен билан кучлиман, сен менга кераксан!\" денг.
Ана шунда бир неча сонияда унинг юзидаги маҳзунлик булутлари тарқаб нур сочганини кўрасиз!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov